Бельгияда тарихдаги энг иссиқ ёз қайд этилди

ASTANА. Кazinform – Бельгия Қироллик метеорология институти (RMI) мамлакатда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз қайд этилганини маълум қилди, деб хабар беради Аnadolu агентлиги.

Бельгияда тарихдаги энг иссиқ ёзни қайд этилди
Фото: Анадолу

RMI маълумотларига кўра, 16 июнгача ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрдан паст бўлган. Бироқ, ўша кундан кейин ҳарорат кескин кўтарилди.

1833 йилда метеорологик кузатувлар бошланганидан бери биринчи марта мамлакатда ўртача ёзги ҳарорат 20 даражадан ошди. Аввалги энг иссиқ ёз 2018 йилда қайд этилган, ўшанда ўртача ҳарорат 19,9 даража бўлган.

Бу ёзда Бельгия учта иссиқлик тўлқинини бошдан кечирди. Улардан 17-28 июнда содир бўлган биринчи иссиқлик тўлқини "энг узоқ ва энг кучли" бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Франция тарихида иккинчи энг узоқ давом этган иссиқлик тўлқини қайд этилди.