Белгияда дизел ва бензин қимматлашиб бормоқда

BRUSSELS. Kazinform - Белгияда дизел ва бензин нархининг ошиши истеъмол товарлари нархининг ошишига таъсир қилмоқда. Бу ҳақда Бельгиянинг транспорт ходимлари манфаатларини ҳимоя қилувчи Febetra ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Айни пайтда энергия бозорида нархлар Украинадаги вазият туфайли ошиб бормоқда. Мисол учун, Белгияда жума куни дизел ёқилғиси нархи 2,08 еврогача кўтарилди. Бу ёқилғининг нархи илк бор икки доллардан ошди. Бензин нархи ҳам ошиб бормоқда. Мамлакатда АИ-95 бензинининг бир литри 1,98-2,10 евро.

«Шу муносабат билан ташувчилар хизматлар нархини оширишга мажбур», - деди Febetra директори Филипп Деграеф.

Унга кўра, Белгия ҳукумати ёқилғи қуйиш шохобчаларида нарх чегарасига етган тақдирда дизел ёқилғисига аксиз солиғини камайтиришни таклиф қилган.

2022 йилнинг биринчи ҳафталарида Белгия супермаркетларида нархлар 2020-йил бошига нисбатан 3-5 фоизга ошган.

«Иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, бугунги кунда нархлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди – акс ҳолда фойда кўришнинг иложи бўлмасди», — деди Филипп Деграеф.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар