10:10, 14 Август 2023 | GMT +5
Бельгияда учувчиларнинг иш ташлаши сабабли 80 га яқин рейс бекор қилинди
BRUSSELS. Kazinform – «Ryanair»нинг Бельгиядаги филиали учувчиларининг навбатдаги иш ташлаши 14-15 август кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Европа Иттифоқининг «лоу-кост авиакомпанияси» ҳисобланган авиакомпания сайтида Шарлеруа (Бельгия) аэропортида учувчиларнинг иш ташлаши ҳақида элон қилинди. Ryanair икки кунлик норозилик намойиши давомида кунига 170 та рейсдан 40 тасини бекор қилишга мажбур бўлганини айтди.
Учувчилар маошларини пандемия даражасига қайтаришни талаб қиляпти. 2020 йилда Ryanair инқироздан чиқишга ёрдам бериш учун учувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз қўшган.
Бу Бельгиялик Ryanair учувчилари томонидан ёзда учинчи марта иш ташлашдир. Бунгача улар икки марта – жорий йилнинг 15-16 июль ва 29-30 июль кунлари ишга келмаган.