22:40, 11 Июль 2024 | GMT +5
Баскетбол бўйича Осиё кубоги: Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўйинда ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform — Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида баскетбол бўйича FIBA 18 ёшгача бўлган баскетболчилар ўртасидаги Осиё кубоги учун саралаш бошланди, деб хабар беради Olympic.kz.

Қозоғистон терма жамоаси дастлабки ўйинда Қирғизистон билан учрашиб, 59:42 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди терма жамоа Ўзбекистон U-18 терма жамоаси билан учрашади.
Қайд этиш керакки, саралаш босқичларида ғолиб чиққан жамоа Осиё кубогининг асосий босқичига йўлланма олади.