Барқарорлаштириш жамғармасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари сув тошқинларидан зарар кўрмади — ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Серик Жуманғарин
Фото: primeminister.kz

ASTANA. Кazinform - 1 апрель куни Давлат раҳбари топшириғига асосан ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин баҳорги сув тошқинларидан жабр кўрган вилоятлар ҳокимликлари, агросаноат мажмуаси сектори молия институтлари, “Атамекен” МТП ва тармоқ давлат органлари билан тезкор йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда primeminister.kz хабар беради.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг жорий маълумотларига кўра, айни пайтда оқова сувлардан зарар кўрган Ақтўбе, Павлодар, Ақмола, Қарағанди, Қостанай ва Абай вилоятлари барқарорлаштириш жамғармаларида 63,4 минг тонна озиқ-овқат бор. Барча маҳсулотлар қуруқ ҳолда сақланади ва сув тошқинларидан зарар кўрмаган. Бошқа вилоятларнинг барқарорлаштириш фондларида 110 минг тоннага яқин озиқ-овқат захиралари мавжуд бўлиб, зарурат туғилганда бу захиралар зудлик билан зарар кўрган ҳудудларга юборилиши мумкин.

“Фермерларга ёрдам бериш масаласига келсак, бугунги кунда сув тошқинларидан зарар кўрган қишлоқ хўжалиги экинлари (кузги экинлар, иссиқхоналар, боғлар) ҳақида маълумот йўқ. Агар вегетация бошида сув босган жойлар аниқланса, экинларни экиш ва уни диверсификация қилиш йўли билан далалар тикланади. Фавқулодда ҳолат жорий этилган вилоятлар фермерлари учун кредитлар 24 ойгача узайтирилади ва фоиз ставкаси субсидияланади. Бу механизм Аграр кредит корпорациясида йўлга қўйилган. Ҳокимликлар зудлик билан сув тошқинлари туфайли экишни ўз вақтида бошлай олмаганлар ёки зарар кўрганлар билан ҳисоб-китоб қилишлари керак”, — деди Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасжуреков.

Серик Жуманғарин зарар кўрган вилоятлар раҳбарларини тинглаб, дўкон ва савдо муассасалари ишини тезроқ тиклаш, зарур миқдорда озиқ-овқат захираларини чекловдан чиқариш масаласига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари “Озиқ-овқат корпорацияси” АЖга ҳудудларни қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун озуқа билан таъминлаш масалаларини тез ва бюрократиясиз ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Барқарорлаштириш жамғармасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари сув тошқинларидан зарар кўрмади — ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: primeminister.kz
Барқарорлаштириш жамғармасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари сув тошқинларидан зарар кўрмади — ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: primeminister.kz

 

Сўнгги хабарлар