Бандликнинг йўл харитаси: Қозоғистонда 200 мингга яқин киши иш билан таъминланди
Инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш 4 та асосий йўналиш бўйича амалга оширилади:
- ижтимоий-маданий объектларни капитал ва жорий таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш;
- уй-жой коммунал хўжалигини капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш, реконструкция қилиш;
- муҳандислик-транспорт инфратузилмасини капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш;
- аҳоли пунктларини ободонлаштириш.
Дастур иштирокчиларининг ярми қишлоқ аҳолиси, 40% ёшлар ва 7% кам таъминланган фуқаролар.
Ишчиларнинг ярми бандлик марказлари орқали қабул қилинади, биринчи навбатда ишсиз ёшларга берилади. Пудратчилар санитария-эпидемиология чораларини қўллаш орқали хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши шарт.
Бандликнинг йўл харитаси бўйича банд бўлганларнинг энг юқори улуши Шарқий Қозоғистон (20 минг киши ёки 106,2%), Қизилўрда (9,3 минг киши ёки 99,9%) ва Атирау (6,9 минг киши ёки 97,7%) вилоятларида.