Бакуда «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтади

None
Foto: UzA
TASHKENT. Кazinform – Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтади. Мазкур тадбир икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар доирасида ўтказилмоқда, деб хабар беради Кazinform ЎзАга таяниб.

Тадбирлар дастуридан ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури, Озарбайжон Миллий кутубхонаси биносида ташкил этилган «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» бурчагининг очилиш маросими, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий қаламига мансуб «Ўткан кунлар» асарининг озарбайжон тилидаги китоби тақдимоти, миллий ошпазлик ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон театр жамоалари иштирокидаги спектакллар намойиши ўрин олган.

«Ўзбекистон маданият кунлари» қардош Озарбайжон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда ва бу ерда ҳозирлик қизғин. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу ҳақда кўп ёзмоқда.

Ўзбекистондан бориб тадбирларда иштирок этувчиларнинг асосий қисми бугун Баку шаҳрига етиб келишади. Асосий тадбирлар бугундан бошланади.


Сўнгги хабарлар