Бағдат Мусин: Астана интернет тезлиги бўйича Токиони ортда қолдирди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Астана шаҳри интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингда Токиони ортда қолдирганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари вазирдан Астанада интернет сифати нима учун ёмонлашганини сўради.

Бағдат Мусиннинг айтишича, халқдан шикоятлар кўп бўлса-да, Астананинг халқаро рейтингдаги кўрсаткичлари яхшиланиб боряпти.

«Speedtest» рейтингининг маълумотларига кўра, барчангиз ундан фойдаланасизлар. «Speedtest» халқаро рейтингида Астана 35 поғонага кўтарилгани қайд этилган. Биз 35 та шаҳарни ортда қолдирдик. Биз ҳатто Токиодан ҳам ўзиб кетдик. Бу рейтингни мен тузмаганман», - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram