БААда кўп қаватли бино бир неча дақиқада ёниб кетди

АJMAN. Кazinform – БААнинг Ажман шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносини ёнғин қамраб олди, дея хабар беради Кazinform The Hindustan Times нашрига таяниб.
None
Фото: hindustantimes.com

Ajman One мажмуасининг 02-минорасида ёнғин содир бўлди. Олов бир неча дақиқада бир неча қаватга тарқалди. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ўт ўчирувчилар полиция ва фуқаро муҳофазаси отрядларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан тилсиз душманни бостиришга муваффақ бўлди.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ёнғин содир бўлган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли Ажман ва Шаржадаги меҳмонхоналарга олиб кетилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриш мумкинки, қутқарувчилар кўп қаватли уйнинг бир неча қаватига тарқалиб улгурган ёнғинни ўчириш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда.


Сўнгги хабарлар