Баҳор Қозоғистонга яқин уч кун ичида етиб келади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» 31 мартдан 2 апрелгача бўлган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Мамлакатнинг шимолий ҳудудларига қиш олиб келган циклон ўрнини ғарбий антициклон эгаллайди. Шу муносабат билан ғарбий ва шимолий вилоятлардан ташқари республика ҳудудида ёғингарчилик тўхтайди.

Шунингдек, антициклон туфайли бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қозоғистонликлар ҳақиқий баҳорни ҳис қилишади.

Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати +10+20 даража, шимолий ва шарқий ҳудудларда +5+13 даража, жанубда +15+23 даражагача илиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар