09:28, 14 Август 2023 | GMT +5
Австрия ва Андоррага янги элчилар тайинланди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мухтар Тилеуберди ва Данат Мусаевни янги лавозимларга тайинлади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарининг фармонлари билан: Мухтар Бескенули Тилеуберди Қозоғистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили лавозимига тайинланди;
Қозоғистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данат Ўмирбайули Мусаев Қозоғистон Республикасининг Андорра Князьлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотидаги Доимий вакили этиб тайинланди.