Австралияда "ҳалокатли" ёнғин хавфи туфайли огоҳлантириш эълон қилинди

ASTANА. Кazinform — Австралиянинг бир нечта ҳудудларида ҳаддан ташқари иссиқлик давом этмоқда. Жанубий Виктория штати учун эртага ёнғин хавфи туфайли огоҳлантириш энг юқори тоифага - "ҳалокатли" даражага кўтарилди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги хабар берди.

ёнғин
Фото: Anadolu

ВВC хабар беришича, Квинсленддан ташқари мамлакатнинг барча штатлари ва ҳудудларига "қаттиқ" ва "ҳаддан ташқари" иссиқлик бўйича огоҳлантиришлар эълон қилинди.

Виктория штатида очиқ ҳавода ўт ёқиш тўлиқ тақиқланди. Хабар қилинишича, эртага юқори ёнғин хавфи туфайли 450 га яқин мактаб ва болалар боғчалари вақтинча ёпилади. Ўт ўчирувчилар Виктория ва Янги Жанубий Уэльс штатларида ёнғинларга қарши курашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, австралияликларга кунига уч соат бепул қуёш энергияси берилади.

Сўнгги хабарлар