Австралия пляжлари акула ҳужумлари сабабли ёпилди

АSTANА.Kazinform – Австралиянинг шарқий соҳили бўйлаб ўнлаб пляжлар, шу жумладан Сиднейдаги пляжлар ҳам, сўнгги икки кунда акулаларнинг тўрт марта ҳужум қилиши сабабли сешанба куни ёпилди.

пляж
Фото: Азертадж

АЗЕРТАДЖ агентлигининг хабар беришича, Сиднейдан тахминан 400 километр шимолда жойлашган Порт-Маккуори яқинидаги пляжлар серфинг билан шуғулланаётган эркакка акула ҳужум қилганидан сўнг ёпилган. Соғлиқни сақлаш органларининг маълумотига кўра, у ҳозир касалхонада, аҳволи барқарор.

Surf Life Saving New South Wales (NSW) ташкилотининг ижрочи директори Стивен Пирснинг айтишича, ҳозирги пайтда пляжларга бормаслик тавсия этилади.

— Сувнинг сифати жуда ёмон, бу акулаларнинг фаоллиги учун жуда қулай шароит яратмоқда, – деди Пирс.

Пляжларнинг ёпилиши Жанубий яримшарда ёз фаслининг айни ўртасида бўлди. Бу пайтда одатда Австралиянинг пляжлари маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар билан тўлиб-тошган бўлади.

Шунингдек, душанба куни акула 10 ёшли болани серфинг тахтасидан уриб тушириб, тахтанинг бир қисмини тишлаб юлиб олган бўлса-да, жароҳат етказмаган. Бир кун олдин эса бошқа бир бола шаҳар пляжида акула томонидан тишлангандан сўнг оғир аҳволда касалхонага етказилган.

Полиция Сиднейнинг шимолий соҳили бўйлаб жойлашган Northern Beaches деб аталадиган муниципал тумандаги барча пляжлар қўшимча хабаргача ёпиқ бўлишини маълум қилди.

Акулаларнинг ҳужумлари бир неча кун давом этган ёмғирдан сўнг рўй берди. Ёмғир оқибатида гавань ва унга яқин пляжлар сувга тўлиб, акулалар учун қулай шароит яратган. Бу акула тури тузсиз (аралаш) сувларда кенг тарқалган. Одатда акулалар одамларга ҳужум қилмайди, аммо лойқаланган сув уларнинг кўриш қобилиятини пасайтиради ва қандайдир объект билан тўқнашиш хавфини оширади. Бундай ҳолатда «ўзини ҳимоя қилиш ёки қизиқиш мақсадида тишлаб олиши мумкин» деб ёзган акула хулқини тадқиқ қилувчи олим Крис Пепин-Нефф Sydney Morning Herald газетасида чоп этилган мақоласида.

Унинг айтишича, кучли ёмғир оқова сувларнинг денгизга оқиб киришини ҳам оширади, бу эса ўз навбатида акулалар озиқланадиган майда балиқларни жалб қилади.

Табиатни муҳофаза қилиш ташкилотларининг маълумотларига кўра, Австралияда ҳар йили тахминан 20 та акула ҳужуми қайд этилади, уларнинг учтасидан ками ўлим билан якунланади. Бу кўрсаткичлар мамлакат пляжларидаги чўкиш ҳодисалари сонига нисбатан анча паст.

Эслатиб ўтамиз, акулаларнинг одамларга ҳужумлари камайди.

Сўнгги хабарлар