Авиация хавфсизлиги: Қозоғистон дунёнинг энг яхши 20 та мамлакати қаторига кирди
ASTANА. Kazinform — Мамлакатда аэропортлар хавфсизлиги 95,7% ни ташкил этади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.
— Қозоғистон ИКАО талабларига юқори даражада жавоб беради. Аэропортлар хавфсизлиги 95,7% ни, авиакомпаниялар хавфсизлиги даражаси эса 82% ни ташкил этади. Ушбу натижалар туфайли мамлакатимиз авиация хавфсизлиги бўйича дунёнинг энг яхши 20 та мамлакати қаторига кирди. Хавфсизликни янада яхшилаш мақсадида Ҳаво ҳалокатларини текшириш маркази ташкил этилди, — деди Нурлан Сауранбаев.
Унинг сўзларига кўра, авиация бошқарувига халқаро экспертлар жалб қилинган.
— ИКАО билан биргаликда 2050 йилгача тегишли режа ишлаб чиқилмоқда, уни биз шу йил охирига қадар қабул қиламиз, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон қачон Токиога ҳаво қатновини йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эдик.