Август ойида тенге курси 472,29 тенгегача мустаҳкамланди – ҚР Миллий банк

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Август ойида тенге курси 1 фоизга мустаҳкамланиб, 472,29 тенгени ташкил қилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий банкга таяниб.

ҚР Миллий банк раиси ўринбосари Алия Молдабекованинг сўзларига кўра, экспортёрлар томонидан чораклик солиқ тўловлари учун хорижий валютани сотиш тенге курсининг нормал мустаҳкамланишига хизмат қилган. Шундай қилиб, ички омиллар валюта бозорига кўпроқ таъсир кўрсатди.

«Кваззидавлат сектори субъектлари ЕДБ орқали 469,5 миллион АҚШ долларини сотди. Бозор баланси шароитида Миллий банк валюта интервенцияларини амалга оширмади. Миллий жамғармадан бюджетга ўтказиш тенгедаги тушумлар ҳисобига таъминланди, шунинг учун Миллий жамғарманинг валюта маблағларини сотиш талаб этилмади», - деди у.


Сўнгги хабарлар
telegram