10:08, 08 Август 2025 | GMT +5
Август ойида Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида қурғоқчилик кутилмоқда — Қазгидромет
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 2025 йил август ойи учун қурғоқчилик прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ёз охирида мамлакат жанубида қурғоқчилик бўлиш эҳтимоли юқори. Август ойида қурғоқчилик кутилмоқда:
- Ғарбий Қозоғистон вилоятида — Жанибек, Жангақалъа, Ақжайиқ, Қоратўбе ва Бўкей орда туманларида;
- Ақтўбе вилоятида — Шалқар ва Ирғиз туманларида;
- Қостанай вилоятида — Амангелди ва Жангелди туманларида;
- Қарағанди вилоятида — Оқтўғай туманида;
- Абай вилоятида — Аягўз ва Уржар туманларида;
- Алмати вилоятида - Балқаш ва Жамбил туманларида;
- Қизилўрда вилоятида — Орол, Қармақши, Шиели туманлари ва Қизилўрда шаҳрида;
- Атирау вилоятида - Махамбет, Исатай, Дамби ва Қизилқўға туманларида;
- шунингдек, Манғистау, Жамбил, Туркистон ва Улитау вилоятларининг аксарият қисмида.
Шу билан бирга, ўртача намли об-ҳаво кутилмоқда:
- Қостанай вилоятида — Узункўл, Мендиқара, Сарикўл ва Аулиекўл туманларида;
- Шимолий Қозоғистон вилоятида - Жамбил, Тайинша, Тимирязев туманларида, шунингдек, Ғ. Мусрепов, М. Жумабаев ва Шал Ақин туманларида.
Қолган ҳудудларда намлик меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда.