Атираулик қутқарувчи 165 тонна оғирликдаги 7 та вагонни тортиб, мамлакат рекордини янгилади
ATYRAU. Кazinform – Атирау вилоятида фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчиси Ерсейит Бралин жами 165 тонна бўлган 7 та юк вагонини тортиб олиб, мамлакат рекордни янгилади.
У рекордни Қурманғази туманидаги темир йўл стансиясида қайд этди. Ерсейит Бралин вагонларни 9 метр 75 сантиметр масофагача тортди. Туман аҳолиси тадбирга йиғилиб, қутқарувчини қўллаб-қувватладилар.
36 ёшли Ерсейит Бралин 2013 йилдан бери фавқулодда вазиятлар хизматида ишлайди.
“Ерсейит Бралин ўз фаолияти билан бирга спортда ҳам катта ютуқларга эришди. У пауэрлифтинг бўйича халқаро ва республика мусобақаларининг совриндори, 2023 йилда Қозоғистон Республикаси спорт устаси унвонини олди. 2024 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 100 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди ва ўша йили 94 тонналик автомобилни тортиб рекорд ўрнатди. 2025 йилда Осиё чемпионатида 1-ўринни ва Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. 2026 йилда Қозоғистон чемпионати ғолиби бўлди”, – деб изоҳ берди вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.