Атирауда уч ҳафта ичида 7 та эгизак дунёга келди

ATYRAU. Kazinform - Қозоғистоннинг Атирау вилоятида уч ҳафта ичида 7 та эгизак дунёга келди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 1-26 август кунлари вилоят перинатал марказида 7 та эгизак туғилган.

«Эгизакларнинг 6 таси - ўғил, 8 таси - қиз. Ҳозир барча чақалоқларнинг соғлиғи яхши. Шифокорлар назорати остига олинди «, - дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биз ўтган мавсумдан буён Атирауда 12 мингдан ортиқ чақалоқ туғилганлиги ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар