Атирауда давлатлараро қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

ATYRAU. Kazinform - Атирау полицяси давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Вилоят Полиция департаменти Матбуот хизматининг хабар беришича, 15 июн куни «Мигрант» операцияси давомида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

«Атирау шаҳри Полиция департаменти ходимлари 1994 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олди. Аниқланишича, 2016 йил 1 январда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (Чет элга ноқонуний кириш ёки Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, унга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилингани аниқланди. Чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда», - дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бирнеча кун муқаддам Атирау шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган эди.

Сўнгги хабарлар