15:31, 04 Июн 2023 | GMT +6
Астанадан Анталияга янги рейс очилди

ASTANA. Kazinform – Mavi Gök Aviation Анталия-Астана-Анталия йўналишида янги рейсни очди. Биринчи парвоз бугун тунда Boeing 737-800 самолётида амалга оширилди ва 5,5 соат давом этди, деб хабар беради Kazinform Астана аэропортига таяниб.
Бундан буён Қозоғистон пойтахти билан Туркиянинг Ўртаер денгизи курорти ўртасида ҳафтасига икки марта – чоршанба ва якшанба кунлари тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади.
Boeing 737-800 самолёти 189 ўринга эга. Авиакомпания жорий йилнинг июлидан бошлаб самолётни 300 дан ортиқ йўловчи ўриндиғига эга Boeing 777-300ERга алмаштиришни режалаштирмоқда.