Астанада Тожикистондан келтирилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилади

Астана
Фото: Астана әкімдігі

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳрида 10 ва 11 август кунлари Тожикистон қишлоқ хўжалиги, халқ ҳунармандчилиги ва миллий ошхонаси маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

Пойтахт ҳокимлиги расмий сайти хабарига кўра, ярмаркада янги мева-сабзавотлар, табиий асал, ёнғоқ, қуритилган мевалар, зираворлар ва бошқалар бор. Шунингдек, миллий ҳунармандчилик буюмлари – чарм, кулолчилик, ёғочдан ясалган буюмлар, қўлда тўқилган гиламлар, сувенирлар харид қилишингиз мумкин.

Тадбирда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари янги маҳсулотлар, эсдалик совғалари ва қўлда тайёрланган маҳсулотлар, миллий тожик таомларини ҳам харид қилишлари мумкин.

Ярмарканинг асосий саҳнасида Тожикистон маданият арбоблари иштирокида концерт дастури намойиш этилади.

Ярмарка «Барыс-Арена» спорт мажмуасига туташ ҳудудда 10 август куни соат 11:00 дан 19:00 гача, 11 август куни соат 10:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Сўнгги хабарлар
telegram