Астанада МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди

Бундан олдин Қозоғистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида пойтахтда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бошчилигида МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.
Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, ижроия қўмитаси раиси – МДҲ ижрочи котиби иштирок этиши кутилмоқда.
«МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши - ҳамдўстликнинг олий органи бўлиб, унда ташкилот фаолиятининг асосий масалалари муҳокама қилинади ва ҳал қилинади. МДҲ саммити Қозоғистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасидаги асосий тадбирлардан бири бўлади. Ушбу муҳим тадбирда пандемиядан кейинги даврда илк бор барча офлайн режимда МДҲ давлатлари раҳбарлари қатнашадилар», - деди ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.
Унинг сўзларига кўра, Саммитда 2023 йилда МДҲга раисликни Қирғизистон Республикасига топшириш ва Бишкек шаҳрида давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш режаси бор.
Эслатиб ўтамиз, 12 октябр куни Қозоғистон раислигида Астана шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.
7 октябр куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этган эди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай