ҚР Президенти МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Президенти, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.


Учрашувда МДҲ давлатлари раҳбарлари Ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш режасини муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни юбилейи билан табриклаб, унинг Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.

Аввал хабар берганимиздек, Президент Қосим-Жомарт Тоқаев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Санкт-Петербургдаги Константин саройига ташриф буюрди.



Фото: t.mе/bort_01


Сўнгги хабарлар
telegram