Астанада Марказий Осиё кўнгиллилари форуми бўлиб ўтди

None
ASTANA. Kazinform – Кўнгиллилар пандемия даврида жасорат ва меҳнатсеварлик кўрсатдилар. Бу ҳақда ҚР Сенат спикери Маулен Ашимбаев Марказий Осиё кўнгиллилари форумининг ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Astanatv.kz сайтига таяниб.

Сенат спикерининг сўзларига кўра, сўнгги 3 йилда Қозоғистонда фаол кўнгиллилар сони 4 баробарга, кўнгиллилар ташкилотлари сони эса 3 баробарга ошган. Натижада амалга оширилаётган лойиҳалар кўлами кенгайди.

Форумга Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Туркия, Арманистон, Россия ва Беларус Республикасидан 200 дан ортиқ делегатлар ташриф буюрди. Уларнинг айтишича, бундай йиғинлар орқали дунё муаммоларига умумий ечим топиш мумкин.

Фото: видеодан лавҳа


Сўнгги хабарлар
telegram