Астанада Қозоғистоннинг 20 миллионинчи фуқароси шарафига флешмоб ўтказилди

Мамлакат Қозоғистон аҳолисининг 20 миллионга етганини нишонламоқда. Астаналик ёшлар ҳам улардан қолишмади, 20 сони шаклида саф тузиб, давлат байроғини ҳилпиратдилар. Бу ҳақда Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб хабар беради.

Флеш-моб
Фото: Астана ҳокимлиги сайти

Тадбирда жами 200 нафар волонтёр иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг 20 миллионинчи турғунига айланган 5 нафар чақалоқ Улитау, Жетису, Атирау, Ақмола ва Туркистон вилоятларида дунёга келган. Уларнинг уч нафари ўғил, икки нафари қиз. Барчаси 14 ноябрь куни эрталаб соат 8.10 да туғилган.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини 20 миллион кишига етгани билан табриклади.

Сўнгги хабарлар