Астанада Қизилўрда вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади

QYZYLORDA. Кazinform — 19-20 сентябрь кунлари Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ташкилотчилигида Астана шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

в
Фото: Қызылорда облыстық ауыл шаруашылығы және жер қатынастары басқармасы

Вилоят Қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бошқармаси маълум қилишича, Арқа юрти аҳолисига Сирдарё минтақасининг брендига айланган гуруч, дарёнинг мазали балиқлари, табиий ош тузи, асалдек ширин қовун ва тарвузлар, миллий ичимликлар таклиф этилади.

в
Фото: Қызылорда облыстық ауыл шаруашылығы және жер қатынастары басқармасы

“Ярмаркада Қизилўрда вилояти деҳқонлари ва хўжаликлари томонидан 500 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар нархларида сотилади. Жумладан, 200 тоннадан ортиқ гуруч, 10 тонна гўшт маҳсулотлари, 25 тонна балиқ маҳсулотлари, 200 тонна полиз маҳсулотлари, 50 тоннадан ортиқ сабзавот ва мева-чевалар, 15 тоннага яқин сут ва қандолат маҳсулотлари, 5 тонна ош тузи етказиб берилади”, — дейилади хабарда.

в
Фото: Қызылорда облыстық ауыл шаруашылығы және жер қатынастары басқармасы

Ярмарка соат 09:00 дан 18:00 гача «Қазанат» ипподроми қаршисида, Қарқарали трассаси бўйида бўлиб ўтади.