20:51, 13 Июнь 2023 | GMT +5
Астанада қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – 16-18 июнь кунлари Астана шаҳрида қўл жанги бўйича VII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.
Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида бўлиб ўтадиган мусобақани «Бутунқозоғистон қўл жанги ассоциацияси» ташкил этади.
Жаҳон чемпионатида 28 давлатдан (Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Беларусь, Гана, Германия, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Қирғизистон, Руминия, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Венесуэла, Хитой, Колумбия, Италия, Испания, Перу, АҚШ, Сенегал, Тайланд, Чехия, Польша, Молдова, Мўғулистон, Қозоғистон) 300 га яқин спортчи иштирок этади.
Чемпионат «Жанг» (8 та эркаклар, 6 та аёллар ва 2 та мутлақ вазн тоифалари) ва «Ўз-ўзини ҳимоя қилиш» (11 та эркаклар, 5 та аёллар вазн тоифалари) бўйича ўтказилади.