Астанада дам олиш кунлари қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform — Астанада навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси 1-2 август кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.

ярмарка
Фото: Астана ҳокимлиги

Ярмаркада бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари тақдим этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот, мева, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, нон ва пишириқлар, табиий шарбатлар, мураббо, шинни ва бошқа ноз-неъматларни қулай нархларда сотиб олишлари мумкин.

Тадбир 1-2 август кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо маркази ҳудудида бўлиб ўтади.

Меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида ярмаркага 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307, 317-сонли автобус йўналишлари хизмат кўрсатади.