Астанада дам олиш кунлари қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Астанада 5-6 сентябрь кунлари навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади.

ярмарка
Фото: Астана ҳокимлиги

Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари тақдим этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот, мева-чева, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, нон-булка маҳсулотлари, табиий шарбатлар, мураббо, джем ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини қулай нархларда харид қилишлари мумкин.

Тадбир 5-6 сентябрь кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо маркази ҳудудида бўлиб ўтади.

Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ярмарка ўтказиладиган жойга №7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307 ва 317-автобуслар қатнайди.