Астанада дам олиш кунлари қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform — Астанада 30-31 май кунлари навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Астана ҳокимлиги расмий веб-сайти.

ярмарка
Фото: Астана ҳокимлиги

Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, табиий шарбатлар, мураббо ва ҳамда бошқа товарларни сотиб олишлари мумкин.

Тадбир 30-31 май кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо марказида бўлиб ўтади.

Меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида энг яқин автобус бекатидан ярмаркага 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307, 317-автобуслар қатнайди.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилояти фермерлари биринчи тарвуз ҳосилини йиғиб олишни бошладилар.