20:08, 10 Октябрь 2022 | GMT +5
Астанада 6 давлат президенти иштирокида «Марказий Осиё – Россия» саммити бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform - 14 октябр куни Қозоғистон пойтахтиёда «Марказий Осиё-Россия» саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Олий даражадаги учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия президентлари олти томонлама форматдаги ҳамкорликнинг келажагини муҳокама қилади. Саммит якунларига кўра, Евроосиё маконида минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўрсатилган давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши режалаштирилган»
, — деди Айбек Смадияров.
Якуний ҳужжатда сиёсат ва хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик каби соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳам алоҳида қайд этилган.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи