Астана ва Вьентьян биродар шаҳарларга айланди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон ва Лаос давлат раҳбарлари иштирокида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган тўртта ҳукуматлараро ҳужжат имзоланди.

Астана и Вьентьян стали городами-побратимами
Фото: Акорда

Ақорда матбуот хизматининг хабар беришича, Давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди:

1.Қозоғистон Республикаси ва Лаос Халқ Демократик Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўйича ўзаро англашув тўғрисида меморандум;

2.Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ва Лаос Халқ Демократик Республикаси Олий халқ прокуратураси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум;

3.Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда Лаос Халқ Демократик Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон давлат хизматлари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

4.Астана ва Вьентьян шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида меморандум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тхонглун Сисулит кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.