07:01, 22 Декабрь 2023 | GMT +5
Астана ва Қозоғистоннинг 13 вилоятида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Синоптиклар ноқулай об-ҳаво туфайли Астана шаҳри ва мамлакатнинг 13 та вилояти учун огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

22 декабрь куни Астанада қор ёғади, туман тушади.
Шимолий Қозоғистон вилоятида паст бўрон ва яхвонлик ҳосил бўлади.
Қизилўрда ва Ақтўбе вилоятларида — туман, йўлларда яхвонлик, Ақмола вилоятида паст бўрон бўлади.
Жамбил, Манғистау ва Жетису вилоятларида шамол кучаяди.
Улитау, Қарағанди, Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятларида туман тушади.
Қостанай ва Павлодар вилоятларида яхвонлик ҳосил бўлади.