Астана шаҳрида дам олиш кунлари қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform —Астана шаҳрида навбатдаги қишлоқ хўжалиги ярмаркаси 17-18 январь кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.
— Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт маҳсулотлари, ун ва сут маҳсулотлари, нон маҳсулотлари, табиий шарбатлар, мураббо ва бошқа товарларни қулай нархларда сотиб олишлари мумкин, — дейилади хабарда.
Тадбир 17 ва 18 январь кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача «Keryen Joly» савдо марказида бўлиб ўтади. Манзил: Алаш шоссеси, 35Б.
Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ярмарка яқинида 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307, 317-сонли жамоат транспорти қатнайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Астанада қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.