Астана шаҳрида илк бор параволейбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрининг 25 йиллиги муносабати билан 3-8 июль кунлари «Жекпе-жек сарайы» спорт мажмуасида илк бор параволейбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform имконияти чекланган шахслар спорт машғулотлари марказига таяниб хабар беради.
None

Мусобақада Осиёнинг 8 давлатидан, Қозоғистон, Япония, Таиланд, Эрон, Ироқ, Жанубий Корея, Мўғулистон, Ҳиндистон каби 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади.

Чемпионат ғолиблари 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган XVII Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун лицензия олади.

Бўлажак чемпионатда Қозоғистон эркаклар ва аёллар тоифаларида терма жамоаларни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси халқаро майдонларда бир неча бор ғалаба қозониб, дунёнинг энг яхши жамоалари орасида 7-ўринни, Осиё давлатлари орасида эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Қозоғистон аёллар терма жамоаси эса бундай чемпионатда илк бор иштирок этмоқчи.

Чемпионатнинг очилиши 3 июль куни соат 11:00да «Жекпе-жек сарайы» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Дастлабки ўйинлар шу куни соат 10:00да бошланади ва Қозоғистон терма жамоаси Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Сўнгги хабарлар