“Астана-Семей-Достық” поездида сунъий йўлдош интернети ишга туширилди

ASTANA. Kazinform – «Арай транс KZ» компаниясининг “Астана-Семей- Достық” йўналишидаги 121/122-сонли поездида Starlink технологиясидан фойдаланган ҳолда сунъий йўлдош интернети ишга туширилди. Бу - интернетга уланган хусусий ташувчилар томонидан хизмат кўрсатиладиган биринчи йўналиш.

Kazakhstan launches Starlink internet on Astana–Semey–Dostyk rail route
Photo credit: The Kazakh Ministry of Transport

Ушбу лойиҳа Транспорт вазирлигининг замонавий рақамли ечимларни жорий этиш ва йўловчи ташиш сифатини яхшилаш бўйича ишлари доирасида амалга оширилди.

Технология Қозоғистондаги темир йўл ташувчиларининг рақамли ва телекоммуникация ечимлари соҳасидаги узоқ йиллик ҳамкори бўлган Kaztechnology муҳандислик компанияси иштирокида жорий этилди.

Компания «Арай транс KZ» билан яқин ҳамкорликда “Астана - Семей – Достық” йўналишида Starlink сунъий йўлдош интернет технологиясини жорий этишни таъминлади. Бу йўловчилар учун замонавий хизматларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланиш илгари мобиль телефон алоқаси бўлмаган темир йўл участкаларида Интернетга киришни таъминлайди. Бу йўловчиларга ҳатто маршрутнинг чекка участкаларида ҳам алоқада бўлиш имконини беради.