«Астана — Қарағанди — Алмати» автомагистралида транспорт ҳаракати ўн кунга чекланади
ASTANA. Kazinform — 8 июлдан бошлаб Алмати вилоятида «Астана — Қарағанди — Алмати» автомобиль йўлининг бир қисмида транспорт ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилади. Бу ҳақда «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси матбуот хизмати хабар қилди.
«ҚазАвтоЖол» миллий компанияси» АЖ маълум қилишича, Алмати вилоятида республика аҳамиятига эга бўлган KAZ-01 «Астана — Қарағанди — Алмати» автомобиль йўлида ўрта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан йўлнинг 1121–1186 километр ва 1194–1209 километр оралиқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
“Шу сабабли 2026 йил 8-18 июль кунлари Ақсай — Жибек йўли участкасининг 1177–1186 километрлари оралиғида ҳар куни соат 06:00 дан 20:00 гача транспорт ҳаракатига вақтинчалик чеклов киритилади. Таъмирлаш ишлари давомида ҳаракат айланма йўналиш орқали ташкил этилади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, 2026 йил 8 июлдан бошлаб Курти — Шабит участкасининг 1121–1177 километрлари оралиғида транспорт ҳаракати қайта очилади.
“Ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришлари, вақтинчалик йўл белгилари талабларига риоя қилишлари ҳамда олиб борилаётган таъмирлаш ишларига тушуниш билан муносабатда бўлишлари сўралади”, — дейилади хабарда.