Аризонада сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди: бир киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди

PHOENIX. Kazinform – Аризона штатидаги Гранд-Каньон яқинида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 56 киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.
None

Автобус ҳодисасида яраланган 8 киши касалхонага ётқизилган, ҳаёти учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олганлар эса самолёт билан олиб кетилган.

Воқеа Гранд-Каньон-Уэст автотураргоҳи яқинида сайёҳлик автобуси йщловчи автомобили билан тўқнашиб кетганида содир бўлган.

Ҳар йили 5 миллионга яқин одам Гранд-Каньон миллий боғига ташриф буюради.

Сўнгги хабарлар