07:48, 19 Январь 2024 | GMT +5
Арисдаги портлаш: 40 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

Ўзбекистонлик аёл новвойхонадаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлди.
Яна бир одамнинг аҳволи оғир. У ҳозир реанимация бўлимида, танасининг 25-30 фоизи куйган.
“Ўзбекистоннинг икки фуқароси оғир аҳволда шифохонага етказилди. 40 ёшли аёл танасининг 90 фоизи куйиб вафот этди”, – деди Арис туман шифохонаси шифокор-жарроҳи Талғат Тажиметов.
Ҳаммаси бўлиб нонвойхонада 5 та газ баллони мавжуд бўлган. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар битта баллон портлаб кетган.
Улардан тўрт нафари фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан хавфсиз жойга олиб кетилган.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев