АрcелорМиттал компанияси Қозоғистонга катта миқдорда сармоя киритишни режалаштирмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - «АрcелорМиттал» пўлат қуйиш ва тоғ-кон активларини модернизация қилиш учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва компания ижрочи раиси Лакшми Миттал ўртасидаги учрашувда маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
None

Томонлар компаниянинг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва меҳнат хавфсизлигини ошириш бўйича режалари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички бозор ва қўшни давлатларга етказиб бериш масалалари, шунингдек, металл буюмларни қайта эритишнинг юқори даражасига ўтиш истиқболларини муҳокама қилди.

Лакшми Миттал компания келгуси йилларда пўлат ишлаб чиқариш ва тоғ-кон саноати активларини модернизация қилишга катта сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилди. Бундан ташқари, ходимларни ўқитиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига ҳам эътиборни кучайтириш кўзда тутилган.

Бош вазир эътиборни ҳозирги ишлаб чиқариш суръатини сақлаб қолиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кўпайтириш, муаммоларни ҳал этишда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурлигига қаратди.

«Саноат хавфсизлиги жуда муҳим масала, шунинг учун унга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шу муносабат билан биз компаниянинг ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ходимларни ихтисослаштириш бўйича инвестиция режаларини олқишлаймиз»

, — деди Алихан Смаилов.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар