Анталияда дўмбира ёдгорлиги тантанали равишда очилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Анталиядаги Бош консуллиги ташаббуси билан Жамбил Жабаев номидаги истироҳат боғида қозоқ халқининг миллий чолғу асбоби – дўмбирага бағишланган ёдгорлик ўрнатилди.

памятник домбре в Анталье
Фото: МИД РК
памятник домбре открыли в Анталье
Фото: МИД РК

Ёдгорликнинг очилиши июль ойининг биринчи якшанбасида Қозоғистонда кенг нишонланган Миллий Дўмбира кунига бағишланди.

Ёдгорликнинг очилиш маросимида Анталия вилояти губернатори Ҳулуси Шаҳин, шаҳар мэрияси ва бошқа расмий шахслар, шунингдек, консуллик корпуси вакиллари, жамоат арбоблари иштирок этди.

памятник домбре в Анталье
Фото: МИД РК

Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси Еркебулан Сапиев ўзининг табрик сўзида дўмбира узоқ тарихга эга ва қозоқ халқининг бебаҳо бойлиги эканлигини алоҳида таъкидлади. У қозоқ чолғу асбоби кўринишидаги ёдгорлик очиш ташаббуси миллий қадриятларни тарғиб қилишга қаратилганини таъкидлади.

памятник домбре открыли в Анталье
Фото: МИД РК

Элчи Туркия ҳукуматига лойиҳани амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва Қозоғистондан ташқарида биринчи марта очилган қозоқ ўзлиги рамзига бағишланган ёдгорлик Қозоғистон ва Туркия халқларининг маънавий ва маданий яқинлашуви учун қўшимча туртки бўлишига умид билдирди.

памятник домбре открыли в Анталье
Фото: МИД РК

 

Аввал хабар берганимиздек, “Қазақконцерт” санъаткорлари Туркияда ўтказилаётган халқаро рақс танловида иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар