Анна Данилина ўз фаолиятидаги еттинчи WТА чемпионлигини қўлга киритди

Анна Данилина выиграла седьмой титул WTA в карьере
Фото: ҚР Миллий олимпия қўмитаси

Италиянинг Бари шаҳрида теннис бўйича WТА 125 тоифасидаги турнир якунланди, деб хабар беради Каzinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Жуфтликлар баҳсида Қозоғистон хотин-қизлар терма жамоаси етакчиси Анна Данилина россиялик Ирина Хромачева билан биргаликда италиялик Морателли/Сарасуа устидан икки сетда 6:1, 6:3 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Бу Аннанинг WТА турниридаги жуфтлик баҳсларида еттинчи ғалабаси ҳисобланади. Илгари у Сидней (WТА 500), Окленд (WТА 250), Гамбург (WТА 250), Варшава (WТА 250), Гданьс (WТА 250), Парма (WТА 125) турнирларида ғолиб чиққан.

Сўнгги хабарлар