Анна Данилина Тунисдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

Анна Данилина Тунисдаги турнирнинг чорак финалига чиқди
Фото: olympic.kz

Қозоғистоннинг жуфтлик бахсларда биринчи, дунёнинг 32-ракеткаси Анна Данилина Монастир (Тунис) WТА 250 турнирининг чорак финалига йўл олди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган Анна Данилина россиялик Александра Панова билан биргаликда илк даврада хорватиялик Мариана Дражич ва латвиялик Дарья Семенистая билан куч синашди.

Бир соат давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Улар 8 та брейк-пойнтдан 5 тасидан фойдаланишга муваффақ бўлишди. Хорватия – Латвия дуэти 2 та брейк (3 брейк-пойнт) билан чекланди.

Анна Данилина ва Александра Панованинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Сўнгги хабарлар
telegram