Англиянинг “Челси” клуби Конференциялар лигасида кетма-кет тўртта ғалабага эришди

ASTANА. Кazinform — Англиянинг “Челси” клуби кетма-кет тўртта ғалабадан кейин Конференциялар лигасида 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

футбол
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

Италиялик мутахассис Энцо Мареска шогирдлари сўнгги учрашувида Германиянинг Хайденхайм шаҳрида маҳаллий клубни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Иккинчи бўлим, 51-дақиқада Кристофер Нкунку ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада Михаил Мудрик ўйиндаги ҳисобга нуқта қўйди – 2:0.

“Хайденхайм” ҳам бунгача мағлуб бўлмаган.

Лондон клубининг Англия чемпионатидаги аҳволи ёмон эмас, 22 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Англиянинг машҳур клубларидан бири ҳисобланган “Челси” Конференциялар лигасидаги навбатдаги учрашувини 12 декабрь куни Алмати шаҳрида “Астана” клубига қарши ўтказади.

«Астана» ҳозирда 4 очко билан Конференциялар лигасида 23-ўринда бормоқда. Григорий Бабаян шогирдлари мусобақани давом эттириш имконини берадиган 24 та жамоа қаторидан жой олиши учун қолган икки учрашувни имкон қадар муваффақиятли ўтказиши керак.

Сўнгги хабарлар