Америкаликлар асраб олган опа-сингиллар Ўзбекистондаги ота-онасини қидирмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Америкаликлар асраб олган опа-сингиллар Ўзбекистондаги биологик ота-онасини қидирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда агентлик мухбирига уларнинг ўгай синглиси Элизабет Азиз маълум қилди.

«Мен ўзбекистонлик эмасман, лекин ўгай опаларим шу давлатдан. Улар опаларини ёки уларнинг оиласини қидирмоқдалар. Опаларим: Шарофова Умида Минаварқизи 2000 йил 3 июлда туғилган, Дарханова Фарзонабону Минаварқизи 2003 йил 9 декабрда туғилганлар. Уларнинг иккаласи ҳам Тошкент вилоятида туғилган. Уларнинг Тошкентдаги яшаган манзили: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, 1-микрорайон, 66-хонадон. Улар Ўзбекистонда оғир аҳволда бўлган ва жуда камбағал оиладан чиққан. Улар болалар уйида яшамаган, аммо биологик ота-оналари уларни асраб олишга рухсат беришган», - деди қиз.

Умида ва Фарзонабонунинг онасининг исми Шарапова Саодат Тулкуновна, отасининг исми Шарапов Минавар Дарханович. Қизларни 2007 йилда ота-оналарнинг розилиги билан асраб олишган.

«Биз биламизки, уларнинг бир нечта опа-сингиллари бор эди, ҳаммаси қиз эди. Фарзонабону қизларнинг энг кичиги эди, қолганлари 6-19 ёшлар атрофида эди. Афсуски, ҳужжатларда опа-сингилларнинг бошқа исм-шарифлари ва тафсилотлари қайд этилмаган. Биздаги барча маълумотлар шу. Ҳар қандай ёрдам биз учун фойдали бўлади!», - дейди Элизабет Азиз.


Муаллиф: Арайлим Мурат


Сўнгги хабарлар
telegram