Америкалик Техас лотереясида 7,5 миллион доллар ютиб олган

None
AUSTIN. Kazinform – Техаснинг Арлингтон шаҳрида яшовчи фуқаро май ойида ютуқли маҳаллий лотерея чиптасини харид қилиб, 7,5 миллион доллар ютуб олди, дея хабар беради Kazinform CBSNews телеканалига таяниб.

Янги мултимиллионернинг исми ҳозирча ошкор этилмаган.

У лотерея ютганини билгач, энг яқин дўстига қўнғироқ қилган.

Эркак ютуқ чиптасини Мэнсфилддаги One World озиқ-овқат дўконидан сотиб олган. У ўз ютуғини солиқлар тўланмаган ҳолда йилига 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги 30 йиллик тўлов шаклида олишга қарор қилди.

Ғолиб нафақага чиқиб саёҳат қилишни ва қарзсиз яшашни режалаштираётганини айтди.

Сўнгги хабарлар
telegram