Америкалик аёл таксида Uber ҳайдовчисини отиб ўлдирди

Техас штатидаги Эль-Пасо шаҳар полицияси маълумотларига кўра, машинада бўлганида аёл Сьюдад-Хуарес, Мексика ҳақида ёзилган йўл белгиларини кўрган ва уни Мексикага олиб кетаётган деб ўйлаган. У дарҳол сумкасидан қурол олиб, ҳайдовчининг бошига ўқ узган.
52 ёшли ҳайдовчи бир неча кундан кейин шифохонада вафот этган.
Американинг Эль-Пасо шаҳри ва Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳри чегаранинг иккала томонида жойлашган. Шаҳарлар орасидаги масофа тахминан 3 км.
Аёл Кентукки штати яшовчиси бўлган. У Эль-Пасога севгилиси билан учрашиш учун келган. Тахминларга кўра, у 911 рақамига қўнғироқ қилган, кейин ҳайдовчини суратга олган ва унинг суратини севгилисига юборган.
«Тергов одам ўғирлаш, шунингдек, ҳайдовчи қасддан маршрутдан чиқиб кетган деган версияни қўллаб-қувватламайди», – дейилади пресс-релизда.