Алжир, Греция, Италия ва Черногорияда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Алжир, Греция, Италия ва Черногория ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда. Ёнғин ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги паркларга таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Kazinform Еuronewsга асосланиб хабар беради.
None
None

Алжир шимолидаги Тизи-Узу ва Беджая провинцияларида содир бўлган табиий офат оқибатида камида 69 киши ҳалок бўлди, уларнинг 28 нафари аскарлар. Пайшанба куни мамлакатда мотам эълон қилинди.

Италияда ҳам ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Кеча Европа учун рекорд ҳарорат Целсий бўйича 48,8 даражагача етди. Вазият, айниқса, Калабрия ва Сицилия оролида оғир, чунки Этна тоғи этагида ва Палермо яқинидаги Мадонна тоғларида дарахтлар ёнмоқда.

Техниклар Грециянинг Эвбея оролида электр узатиш линияларини тикламоқда. Минтақада кўплаб ёнғинлар ўчирилган, аммо оролнинг шимолий қисми ҳали ҳам электр энергиясисиз.

Черногорияда ўрмон ёнғинлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Дурмитор миллий боғига тарқалди. Олов Тара дарёси яқинидаги дарада тез тарқалмоқда.

Сўнгги хабарлар