Алматига ПЗР сертификатисиз учиб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - 21 июн куни халқаро авиарейслар билан учиб келган йўловчилар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

2021 йил 21 июн куни Қозоғистон Республикаси ҳудудига БАА, Миср, Грузия, Польша, Беларусь Республикаси, Туркия, Черногория, Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Қирғизистондан 32 та халқаро авиарейслари келди.

Ўтган кун давомида 4533 авиайўловчи учиб келди.

Шу жумладан:

- Алмати аэропортига - 15 рейс, 2298 йўловчи;

- Нур-Султан аэропортига - 7 рейс, 1101 йўловчи;

- Чимкент аэропортига - 2 рейс, 318 йўловчи;

- Ақтау аэропортига - 2 та рейс, 298 йўловчи;

- Қарағанди аэропортига - 2 рейс, 190 йўловчи;

- Қостанай аэропортига - 1 рейс, 9 йўловчи;

- Туркистон аэропортига - 2 рейс, 33 йўловчи.

Бундан ташқари, 21 июн куни Ўш-Алмати авиарейси билан ПЗР сертификатисиз учиб келган Ўзбекистон фуқароси Алмати аэропортидан депортация қилинди.


Сўнгги хабарлар