Алматида йирик саноат объекти ишга туширилди
Шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев завод ишчилари ва раҳбариятини ҳар бир қозоғистонлик қалбидан азиз бўлган 30 йиллик Мустақиллик байрами билан табриклади. Унинг эслатишича, бундан икки йил аввал Индустриал зонанинг ишлаш тамойиллари ўзгарган. Лойиҳалар шаҳар ишбилармонлар кенгаши томонидан танлаб олинади ва тасдиқланади, унинг таркибига тадбиркорлар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари киради.
«Бундай ёндашув туфайли биз тўхтаб қолган лойиҳаларни бартараф этиб, истиқболли ишлаб чиқаришларни амалга ошириш имконини бердик. Йирик заводлардан бирининг ишга туширилиши янги иш ўринлари яратилиб, шаҳар иқтисодиётини мустаҳкамлади», - деди Бақитжан Сағинтаев.
Диаметри 355 мм дан 1420 мм гача бўлган пайвандланган пўлат қувурларни ишлаб чиқариш лойиҳаси «Asia Steel Pipe Corporation» МЧЖ томонидан амалга оширилди. Маҳсулот нефт, газ, сув ва нефт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган. Қувурлардан кончилик, қурилиш, кимё ва энергетика саноатида ҳам фойдаланиш мумкин. Компания шунингдек, коррозияга қарши қопламалар ишлаб чиқаради.
Лойиҳанинг қиймати 33 миллиард тенге. Заводда 304 доимий иш ўрни яратилди. Лойиҳа қуввати - йилига 100 минг тонна қувур маҳсулоти. Лойиҳани амалга ошириш учун Алмати саноат зонасидан 18,2 гектар ер майдони ажратилган. Бугунги кунга қадар умумий қиймати 112,7 миллиард тенге бўлган 18 та лойиҳа амалга оширилиб, 2957 иш ўрни яратилди.
Муаллиф: Алма Муқанова